ТИВ Самарада фавқулодда қўнган самолёт ҳақида маълумот берди

Олам

image

Аввалроқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Санкт Петербург-Урганч йўналишида учган самолёти Самара шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Респуликаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур рейснинг фавқулодда қўниши юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Урганчга кетаётган HY-638 рейси Ўзбекистон фуқароси М.О.нинг қон босими ошиб кетгани учун Самарадаги “Курумоч” аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.

Қўнгандан сўнг, фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилгач, у шифохонада даволанишдан бош тортган.

Шу билан бирга тез тиббий ёрдам шифокорлари йўловчининг саломатлиги қайтадан ёмонлашиши мумкинлигини айтиб, унга узоқ масофага парвоз қилмасликни маслаҳат берган. Шундан сўнг, самолёт Урганчга учиб кетган.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳориждаги фуқароларни қўллаб қувватловчи Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан М.О.нинг Ватанга қайтиш масаласи ҳал қилинганига қарамай, у таксида Самарадан Ўзбекистонга қараб йўлга чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия самолёт Самара

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг