Санкт-Петербургда Мирзиёев ва Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди (видео)

Жамият

image

26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур учрашувда жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Россияга амалга оширилган олий даражали ташриф якунида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш ҳамда истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида яқин идоралараро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни, шу жумладан икки мамлакат ҳудудлари даражасида таъминлаш муҳимлиги қайд этилган.

Шунингдек, минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Шундан сўнг давлат раҳбари амалий ташрифини якунлаб, “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made