“Samsung” билан ҳамкорликда Сирдарёда йирик корхона қурилади
Жамият
−
20 Февраль 2019
6615Сирдарёда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан “Samsung Engineering” компанияси билан ҳамкорликда аммиак ва карбамид заводи қурилади. Бу кеча, 19 февраль куни Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига амалга оширган ташриф давомида маълум бўлди.
Умумий қиймати 600 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур заводда йилига 400 минг тонна аммиак, 660 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. АҚШ ва Япониядан энг замонавий технологиялар келтириб ўрнатилади, “ноу-хау”лар қўлланилади. 500 доимий иш ўрни яратилади.
Завод қурилиши учун жуда қулай жой танлангани қайд этилмоқда, Боиси бу ерда табиий газ манбаи, электр ва сув таъминоти тармоқлари, автомобиль ва темир йўллар бор.
“Сирдарёдагидек қулай инфратузилма ҳеч қаерда йўқ. Бундай имконият заводни қуриш ва барқарор ишлатишда қўл келади, инвесторларнинг қизиқишини оширади. Бу жуда рентабелли, истиқболли лойиҳа”, дейди лойиҳа билан танишган Президент Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбарига бўлажак корхонанинг иқтисодий самарадорлиги, қурилиш ишлари жадвали ҳақида маълумот берилган. Президент завод маҳсулотлари ички талабни қондириш ва ташқи бозорларга чиқишда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь