Тиббий ниқоб ва дори-дармонлар юклари ортилган Россия самолётининг АҚШга келиши америкаликларнинг жонли реакциясига сабаб бўлди. Улар ижтимоий тармоқларда ўзларининг салбий фикрларини қолдирди.
АҚШ Президентининг Ироқ ва Суриядаги Антитеррор коалицияси собиқ махсус вакили Бретт МакГарк Twitter’даги ўз саҳифасида ушбу воқеага изоҳ берди:
“Бу ерда қарайдиган ҳеч нарса йўқ. Шунчаки 60 тонна тиббий материаллар ортилган рус ҳарбий самолёти америкаликларни COVID19’га қарши курашда қўллаб-қувватлаш учун Кеннеди аэропортига келиб қўнди. Бу Америка ҳукумати глобал инқироз фонида етакчиликни қўлдан бой беришидан далолатдир”.
Унинг фикрини ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти қўллаб-қувватлади.
“Самолётни ортга қайтаринг. Биз Путинга ишонмаслигимиз керак!”, деб ёзган Рик Феррис исмли фойдаланувчи.
“Афсуски, Россия ҳукумати ана шундай ёрдамни ўз фуқароларига кўрсатмаяпти. Бунинг ўрнига ойлаб ҳақиқатни яшириб келишди”, деб ёзади Ольга Лаутман.
“Ниманинг эвазига? Трамп Путин билан нимани келишиб олди?”, дея изоҳ қолдирган аноним фойдаланувчи.
“Бу санкцияларни олиб ташлаш учун Трампга ташланган тузоққа ўхшайди. Россия Қримдан чиқиб кетиши ва Украинадаги урушни тўхтатиши лозим”, деб ёзган True North фойдаланувчиси.
“Американинг банчалик тушкунликка тушинини ўйламагандим”, деган Стивен Стросс
“Бу жудаям камситилиш. Бу иши учун Трампни ҳеч қачон кечирмаймиз”, деб ҳиссиётларини ифода этган Кристина Галеа.
“Ер юзидаги энг бой мамлакат жаҳондаги ҳеч бир давлатдан муттаҳам бўлмаслиги керак. Трамп ва унинг маъмурияти уялса бўларди”, дея таъкидлаган Сесилия Вальверде.