Самолёт ҳалокатидан сўнг Жанубий Корея аэропортларини реконструкция қилади

Олам

image

Жанубий Корея Транспорт вазирлиги Jeju Air авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолёти Муан аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб,  қулаб тушганидан сўнг мамлакатнинг барча аэропортларида самолётларнинг қўниш маёқ конструкцияларини алмаштириш режасини эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Агентликка кўра, еттита аэропортда, жумладан, Муанда бетон ёки пўлатдан ясалган пойдеворлар алмаштирилиши кераклиги аниқланган. Тузилмаларни алмаштириш 2025 йил охиригача якунланиши режалаштирилган.

Авиация хавфсизлиги бўйича мутахассислар бетон пойдеворга сопол маёқ ўрнатилишини танқид қилишган ва бу тўқнашувда ҳалок бўлганлар сонини ошириши мумкинлигини айтган. 

Ҳукумат, шунингдек, Boeing 737-800 самолётида парвоз қилган олтита авиакомпания хавфсизлигини текширишни якунлаган, бунда баъзи операторлар томонидан қоидабузарликлар, жумладан, самолёт нуқсонларини тузатиш ёки йўловчиларни ўрнатиш тартиб-қоидаларига риоя қилмаслик аниқланган.

Шунингдек, Транспорт вазирлиги Муан аэропортининг ёпилиши 19 январгача давом этишини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, 29 декабрь куни Жанубий Кореядаги аэропортда бортида 181 киши бўлган самолёт ҳалокатга учраганди. Самолёт мамлакат жануби-ғарбидаги Муан халқаро аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва қўниш йўлаги ташқарисидаги тўсиққа урилиб, ёниб кетган.

Хабар қилинишича, ичида 175 йўловчи ва олти нафар борт ходими бўлган Jeju Air самолёти Таиланднинг Бангкок шаҳридан қайтаётган ва қўнаётган вақтда аварияга учраган. Йўловчиларнинг 173 нафари Жанубий Корея фуқароси ва икки нафари Таиланд фуқароси бўлган. Ҳалокатга учраган Boeing бир кун олдин ҳам бортдаги фавқулодда вазият тўғрисида хабар берган. Ўшанда ҳаво кемаси парвозни давом эттиришдан олдин мажбурий қўнишни амалга оширган. Сўнгги маълумотларга кўра, 179 киши ҳалок бўлган. Омон қолган икки киши – бир йўловчи ва экипаж аъзоларидан бири.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Jeju Air Boeing 737-800

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг