Саммитга келган етакчилар Тошкентни тарк этди
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
8504Тошкент шаҳри навбатдаги йирик тадбир – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитига мезбонлик қилди. Саммитдан сўнг унда қатнашган давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўз юртига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Дастлаб Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Тошкентни тарк этган эди. Кейин Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар бирин-кетин Тошкентни тарк этди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ҳам ўз мамлакатига қайтиб кетди. Уни аэропортда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
Кечга бориб, Эрон Президенти Иброҳим Раисий ҳам мамлакатни тарк этди. Уни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь