Самбо бўйича ЖЧда Ўзбекистон нечта медаль қўлга кирита олади? Сўз Алишер Алимовга

Спорт 905
image
-

Жорий йилнинг 12-14 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида самбо бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда Роман Шакиров мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади. FIAS’нинг Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинганидан кейинги илк дунё биринчилигида ўзбекистонлик спортчилар нечта медаль қўлга кирита олади? Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов ЖЧ олдидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Ҳар бир ассоциация, федерация, спортчи ва мураббийнинг олий мақсади бўлади. Шу қаторда Ўзбекистон самбо терма жамоаси ҳам ушбу Жаҳон чемпионатига жиддий ҳозирлик кўрди. Бунинг учун ўқув машғулот йиғинлари ўтказилди. Биз максимал даражада юқори поғоналарни қўлга киритмоқчимиз. Самбо бўйича Ўзбекистон катталар терма жамоаси жаҳон рейтингида учинчи ўринни, ёшларимиз эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Яқин келажакда натижаларни янада яхшиламоқчимиз. Таҳмин қилишни ёқтирмайман, барчаси якунда ҳал бўлади. Давлатимиз туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси томонидан керакли шароитлар яратиб берилди. Мақсадимиз максимал даражада кўпроқ медаль қўлга киритишдан иборат”, дейди Алимов.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков Ўзбекистон коронавирус шароитида самбо бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётганини эътироф этган эди. У шунингдек, самбони Олимпиада дастурига киритиш йўлида олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3
t
×