Самарқанднинг бир қатор туманлари давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Жомбой ва Пайариқ туманларининг давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича,

Шу пайтгача Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Аҳмедов Асатулла Бердалиевич Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлган Ҳамроев Ғолибжон Эгамқулович энди ушбу туман давлат солиқ инспекциясига раҳбарлик қилади.

Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган Бурханов Ғайрат Баҳодирович эса Жомбой тумани давлат солиқ инспекциясига бошлиғи лавозимига тайинланди.

Пайариқ тумани давлат солиқ инспекциясига шу пайтгача мазкур туманда инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган Туропов Шерзод Арибович бошлиқ бўлди.

Шунингдек, Нарпай тумани давлат солиқ инспекциясига ҳам янги раҳбар тайинланди. Бу вазифада шу пайтгача Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясида фаолият олиб борган Назаров Муҳиддин Назарович иш бошлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд вилояти

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг