Самарқандлик ҳаттот 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини ёзди

Жамият

image

Самарқандлик ҳаттот Абдужалил Эргашев 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини ёзди.  Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳаттот уч йил давомида Қуръон китобини 310 варақ, 620 саҳифага араб куфий хатида ёзишга муваффақ бўлган.

“Самарқанд қоғози ўзининг умрбоқийлиги, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкин бўлганлиги ҳамда сувда ивимаслиги билан шуҳрат қозонган. Шунинг учун китоб варақларига шу қоғоздан фойдаландим”, дейди ҳаттот.

Маълумот учун, Қуръоннинг йирик ва энг қадимий нусхаларидан бири – “Усмон Мусфаҳи” Ўзбекистонда, “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг