Самарқанддан Екатеринбургга учган самолётда фавқулодда ҳолат рўй берди
Жамият
−
31 Январь 2022
16747Бугун, 31 январь куни ижтимоий тармоқларда Екатеринбург – Самарқанд йўналишида парвоз қилган самолётда фавқулодда ҳолат юзага келгани ва учоқ моторларидан бири ишламай қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тарқалган видеоларда йўловчиларга кислород ниқоблари берилганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 январь куни “Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг А320 VQ BNI ҳаво кемаси Самарқанд – Екатеринбург йўналиши бўйича SVR 2862 рейсини амалга оширган. Тошкент вақти билан 07:41 да самолёт Самарқанд аэропортидан муваффақиятли учган.
Парвоз давомида Москва вақти билан соат 10:01 да экипаж командири самолётда техник носозлик юз берганлиги ҳақида ҳаво ҳаракатини бошқариш диспетчерига авария сигналини берган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт кабинаси герметизациясида носозлик юзага келган.
Кольцово аэропортининг фавқулодда хизматлари самолётни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтирилган. Бортида 159 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:28 да Кольцово аэропортига муваффақиятли қўнган.
Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Ушбу ҳодиса бўйича Свердловск транспорт прокуратураси томонидан парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси