Самарқанддаги “заправка”да даҳшатли портлаш бўлди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Кеча, 7 май куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида жойлашган АЁҚШлардан бирида ЗИЛ ёниб кетди ва оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани “Қўштепа” МФЙда жойлашган “YIGITALI” МЧЖга қарашли АЁҚШ ҳовлисидаги ер усти қисмида жойлашган 2 дона ҳажми 10 метр куб бўлган ёқилғи сақловчи сиғимларига (солярка) ЗИЛ русумли автомашинада ёқилғи қуйиш вақтида ёнғин содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этган ва 1 нафар фуқаро тан жароҳати билан тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 17 декабрь куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида даҳшатли портлаш содир бўлиб, оқибатда 4 нафар фуқаро вафот этган, бир нечтаси эса тан жароҳати олганди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жабрланганлар ва вафот этганлар ҳолати бўйича маълумот берди.  Билдирилишича, воқеа содир бўлган куни соат 14:00 атрофида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига Фарғона шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган ўт чақнаши оқибатида жароҳат олган 13 нафар фуқаро олиб келинган. Улардан 1 нафари ўлик ҳолатда келтирилган ва уни суд-тиббий экспертизага йўналтирилган.

17 декабрь соат 15:00 ҳолатига кўра, 2 нафар беморга болалар реанимация бўлимида даво чоралари кўрилиб, уларга “Алангадан кейинги тананинг бош, юз, бўйин, иккала қўл, елка, билак, кафт, бармоқ, кўкрак, қорин, иккала курак, бел ва иккала оёқ сон, болдир соҳаларининг II-III АБ-даражали 90 фоиз термик куйиши, II-III-даражали юқори нафас йўлларининг термоингаляцион жароҳати, куйиш шоки ўта оғир даражаси, асистолия” ташхиси қўйилган. Умумий аҳволи оғир бўлган. Кейинчалик кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улар вафот этган.

Шу куни нейрохирургик реанимация бўлимига 3 нафар бемор ётқизилган. Уларга алангадан II-III АБ даражали 70-90 фоиз куйиш даражаси ташхиси қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд портлаш заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг