Самарқанддаги ЙТҲда “роддом”дан олиб чиқилаётган уч кунлик чақалоқ вафот этди
3-саҳифа
−
19 Октябрь 2022 14641 1 дақиқа
Кеча, 18 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши, жумладан уч кунлик чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда STV хабар берди.
ЙТҲ 4К-502 автомобиль йўлининг Жомбой туманидан ўтувчи 10-километрида юз берган.

Вилоят ИИБ хабарига кўра, Spark ҳайдовчиси Н.Н. қарши чизиққа чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида икки киши – Спарк автомобили ҳайдовчиси ва шифохонадан олиб чиқилган уч кунлик чақалоқ вафот этган. Чақалоқ Nexia машинасида бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь