Самарқанддаги ЙТҲда Nexia-2 иккига бўлиниб кетди
3-саҳифа
−
19 Май
12892Кеча, 18 май куни Самарқанд шаҳрида Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳар “Хўжадониёр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи И.Каримов кўчасида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг ўнг томон четки қисмида жойлашган темир устунга ўнг ён томон орқа эшиги билан урилиб ЙТҲ содир қилган. ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар мавжуд.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушгани хабар қилинганди.