Самарқанддаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган фуқаро вафот этди
3-саҳифа
−
21:58 4260 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган собиқ “райгаз” раҳбари вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов муносабат билдирди.
Унга кўра, кеча, 21 февраль куни соат 17:35 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 7-сонли Тергов ҳибсхонасида сақланаётган, Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан айбланиб қамоққа олинган, 1991 йилда туғилган фуқаро Х.Қ. соғлиғи ёмонлашгани сабабли Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб бориш вақтида, шу куни соат 18:00ларда вафот этган.
Бирламчи суд-тиббиёт ташхисга кўра, марҳумнинг вафоти “2-тип қандли диабетнинг оғир асоратлари” оқибатида юзага келган. Баданида ҳеч қандай жароҳат излари аниқланмаган.
Билдирилишича, жорий йилнинг 18 февраль куни айбланувчи Х.Қ. касаллиги сабабли Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига олиб чиқилиб, акаси Х.Х.га хабар қилинган ва уларга шифохонада қўшимча равишда учрашув ташкил этилган. Айбланувчи Қ.Х. керакли муолажалардан сўнг 20 февраль куни Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг хулосасига асосан соғлиғи қониқарли бўлгани сабабли ҳибсхонага қайтарилган.
Ҳозирда ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.
Live
Барчаси