Пневматик қурол олиб ўтаётган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
01 Октябрь 2024 5519 1 дақиқа
“Довут-ота” чегара божхона постидан ноқонуний пневматик қуроллар ва ўқлар олиб ўтилаётган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Довут-ота” чегара божхона пости орқали Россия Федерациясидан кириб келган курьерлик жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида йўловчи томонидан 1 дона 4.5 мм пневматик тўппонча, 2 дона газбаллон, 1 дона тозалаш учун мўлжалланган анжом, 2 дона ўқдон ва 700 дона пневматик қурол учун ўқларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келинаётгани аниқланган.
Бундан ташқари, қўшни давлатдан мамлакатга кириб келган фуқаронинг қўл юкларидан 1 дона газбаллонли тўппонча, 11 дона газбаллон, 1 дона ўқдон, 1 дона пневматик тўппонча учун ғилоф ва 2000 дона пневматик тўппонча учун темир шарикли ўқлар борлиги маълум бўлган.
Шунингдек, транспорт воситасининг олди томонидаги ўриндиқлар орасига вазни салкам 3 кг бўлган ов милтиғи ўқининг капсулаларини хуфиёна тарзда яшириб олиб ўтишга уриниш ҳолатлари фош этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб киришга уринган шахс ушланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь