Россиядан Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб киришга уринган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 17 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистонга ўқотар қурол олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.

У халқаро аэропортга “Екатеринбург-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган. Унинг 1 дона яшил рангли йўл сумкаси тегишли тартибда текширилганда сумка ичида божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган, ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларига эга бўлмаган 1 дона “Stalker” пневматик тўппонча ҳамда 860 дона ўқ борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 август куни ҳам Тошкент халқаро аэропортида пневматик қурол олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик аниқланганди. Санкт-Петербург-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросига тегишли бўлган 1 дона қора рангли йўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилган. Юклар ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган ва ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона пневматик қурол ва 1 дона пневматик қуролдан отиш учун мўлжалланган 290 дона шариклар (золдор) чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона Тошкент халқаро аэропорти Stalker “Екатеринбург-Тошкент”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made