Самарқанддаги хонадонлардан бирида аёл газ чақнашидан вафот этди

Жамият 2137
image

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Кеча, 29 октябрь куни соат 08:17 да Самарқанд шаҳрининг Зафар кўчасида жойлашган 4-уйнинг 7-хонадонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.Бу ҳақда Давлат ёнғин хафсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Ёнғинга 2 та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Воқеа жойига 5 дақиқада етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 08:25 да ўраб олинган ва соат 08:50 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйи ошхонасининг 15 квадрат метр майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғини бартарф этиш вақтида 1952 йилда туғилган уй бекаси фуқаро Р.Г.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, юқорида кўрсатилаган манзилда газ ускуналаларини ўрнатиш қоидаларига бузилгани маълум бўлган.

Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби хонага тўпланиб қолган табиий газ ҳидини сезмаган уй бекаси фуқаро Р.Г. электр тармоғидан фойдаланиш вақтида учқун чиқиши натижасида чақнаш юзага келган. 

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб бормоқда.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 2.9
t
×
×