Самарқанддаги хонадондан икки кишининг жасади топилди
3-саҳифа
−
22 Декабрь 2021
14305Жорий йилнинг 11 декабрь куни Самарқанд туманидаги хонадонлардан биридан икки кишининг жасади топилди. Бу ҳақда туман ҳокимининг “Самарқанд тумани Юқори Туркман маҳалласи Янгиҳаёт кўчаси 1-уйда табиий газ туфайли содир бўлган бахтсиз ҳодисани текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.
Қарорда айтилишича, 11 декабрь куни Самарқанд тумани “Юқори Туркман” МФЙ Янгиҳаёт кўчасидаги уйда яшовчи фуқаро А.У. хонадонида табиий газдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида 2 нафар фуқароларнинг жасади топилган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, ушбу 2 нафар фуқаролар номаълум этнологик моддадан заҳарланган деб гумон қилинмоқда.
Мазкур фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш учун комиссия тузилган.