Самарқанддаги “Иштихон деҳқон бозори”да ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
14 Июнь 2021
6594Бугун, 14 июнь куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Қорақуйли” МФЙ Алишер Навоий кўчасида жойлашган “Иштихон деҳқон бозори” МЧЖда озиқ-овқат ва қандолат маҳсулотлари сотиладиган очиқ савдо растасида ёнғин содир бўлди. Бозорда ёнғин бошлангани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 00:01да хабар келиб тушган.
Ҳодисани бартараф қилиш учун воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 00:32да ўраб олиниб, 01:35 да тўлиқ ўчирилган. Олиб борилган амалий ҳаракатлар натижасида савдо расталарининг 450 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.