Самарқанддаги боғчада 1 ёшли бола калтаклангани бўйича изоҳ берилди
Жамият
−
08 Август 2021
12826Кеча, 7 август куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 1 ёшли боланинг калтаклангани ҳақида видео тарқалган эди. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат бўйича изоҳ берди.
Маълум бўлишича, 5 август куни Самарқанд шаҳар Бўстонсарой кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Н. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ га 1 ёшли фарзандининг боғча тарбиячиси томонидан калтаклангани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Мурожаатда Самарқанд шаҳридаги “Мечта” хусусий боғчаси тарбиячиси, шу боғчада тарбияланадиган 1 ёшли боланинг юз қисмига урганлиги баён этилган.
Хабарга кўра, айни пайтда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмдаги боғча тарбиячисининг болаларни ургани билан боғлиқ видео тарқалган эди.
LiveБарчаси