Самарқанддаги археологик объектга 9 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди
Жамият
−
31 Июль 2023
3603Самарқанд вилояти Ургут туманидаги қатор археология ёдгорликлари бузилиши ва ковланиши оқибатида объектларга 9 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, прокуратура органлари томонидан ўтказилган тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирида Ургут тумани “Мингтепа” маҳалласида жойлашган “Тўлқиртепа-1” археология ёдгорлигининг 163 метр куб ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олиниб, тарихий объектга жуда кўп миқдорда – 4 миллиард сўм зарар етказилгани аниқланган.
Шунингдек, ушбу туманнинг “Қуйиқишлоқ” маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид “Тешиктепа”, “Деҳқонобод” маҳалласидаги “Қулқишлоқтепа-2 ва “Огаҳий” маҳалласидаги “Мозортепа” археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 миллиард сўм зарар етказилган.
Ҳозирда текширишлар натижасига кўра жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратуранинг эслатишича, мазкур жиноий ишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь