Самарқандда юз берган ўзаро жанжал қотиллик билан якун топди

Жамият

image

Жорий йилнинг 31 май кунидан 1 июнь кунига ўтар кечаси Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида оддий жанжал оқибатидан қотиллик юз берди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу куни соат 23:30 да 27 ёшли Д.Р. туманнинг “Самарқанд” автошоҳбекатида Навоий вилоятидан келаётган почта жўнатмасини кутаётган бўлган. Айнан шу вақтда 47 ёшли Ш.У. ўзининг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасида Д.Р. нинг ўнг елкасидан туртиб ўтади. Оқибатда юзага келган жанжалда Д.Р. қўли билан ҳайдовчи Ш.У. нинг юзига бир маротаба уради. Ш.У. ердаги тошга йиқилиб тан жароҳати олади.

Маълумотларга кўра, Ш.У. олган тан жароҳатлари билан Нарпай туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат бўйича Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Р. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилади. (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш).

Аммо 2 июнь куни соат 11:30 да Ш.У. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

“Шу сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) қайта малакаланган. Р.Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг