Самарқандда юк машинаси ёниб кетди (видео)
Жамият
−
18 Апрель 2023
5517Бугун, 18 апрель куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, соат 15:14 да Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 16-километрида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.Б. бошқарувида бўлган “Shacman” русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:28 да етиб бориб ёнғинни 20 дақиқада ўчирган.
Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь