Самарқандда ЙТҲ: икки қурбон ва бир жабрланувчи бор

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Самарқанд вилоятида юз берган берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши вафот этди ва бир одам шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

ЙТҲ соат 01:30 да Оқдарё тумани “Амир Темур” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” М-37 автомобиль йўлининг 37-км.да содир бўлган.  Бухоро-Самарқанд йўналиши бўйлаб Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган Оқдарё туманида яшовчи 31 ёшли Б.А. олд томонида ҳаракатланиб кетаётган Нарпай туманида яшовчи 54 ёшли Ў.Ш.нинг бошқарувидаги “ПАЗ-742” русумли автомашинанинг орқа томонидан бориб урилган.

Натижада Lacetti русумли автомашина йўловчилари 55 ёшли Б.Ж. ва 49 ёшли А.А.лар турли даражада тан жарохати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бундан ташқари, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси Б.А. ҳам олган тан жароҳати билан тан жароҳати олиб туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур йўл транспорт ҳодисаси бўйича вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг