Самарқандда яна бир давлатнинг ШҲТга аъзолик аризаси кўрилади

Олам 16055
image

Беларусь Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза берди, унинг мурожаати аъзо мамлакатларга аллақачон юборилган, мамлакатни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш жараёни Самарқанддаги саммитда бошланиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 11 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Москвага ташрифи чоғида маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.

“Ҳозирда Беларусь (қўшилиш тўғрисида – таҳр.) ариза топширган. Бугун Беларуснинг ушбу мурожаати аъзо давлатларга юборилди. Ва агар умумий қарор қабул қилинса ва шундай бўлади, деб ўйлайман, Самарқанд саммитида Беларусни ШҲТга киритиш тартиб-қоидаларини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинади”, деган Норов Москвадаги давра суҳбатида.

ШҲТнинг навбатдаги саммити жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқандда ўтказилади.

Маълумот учун, ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унгача тузилма 1996 йилдан “Шанхай бешлиги” деб аталган. Ташкилотга Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон тўлақонли аъзо ҳисобланади. Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон кузатувчи давлат мақомига эга.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТнинг Самарқанддаги саммитида Эрон ташкилотга кузатувчи қўшилиши кутилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 500
Рейтинг: 3
Теглар
t
×