Самарқандда ўсмир қиз “самосуд” қилинди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида бир қиз бошқа бир ўсмир қизни ураётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида жойлашган истироҳат боғида 19 ёшли фуқаро А.Р. ўзига олдиндан таниш бўлган 16 ёшли фуқаро К.У. билан ўзаро тортишиб қолиши оқибатида жанжал келиб чиққан ва фуқаро А.Р. фуқаро К.У.ни уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсманининг билдиришича, жароҳат даражасини аниқлаш мақсадида К.У. га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Хўжаобод туманида ёш қизлар йигит талашиб жанжаллашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Каттақўрғон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг