Самарқандда ўқитувчи ўқувчига тегажоғлик қилгани ростми? Ҳолатга изоҳ берилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида мактаб ўқитувчиси ўқувчига тегажоғлик қилгани, қиз уксус ичиб, шифохонада ётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи Жаҳонгир Сагдуллаев маълумот берди.

Жорий йилнинг 10 февраль куни Каттақўрғон туманидаги мактабларнинг бирида синф раҳбари сифатида ишлаб келаётган ўқитувчи вояга етмаган 6-синф ўқувчи қизи 4 кун давомида дарс қолдиргани сабабли, ундан отасини чақиришини сўраган. Бироздан сўнг, мактабга ўқувчининг онаси келган. 

У билан мактаб маъмурияти гаплашиб, қизининг мунтазам равишда дарс қолдираётганини айтиб, тушунтириш хати ёзиб беришини сўраган. Қизнинг онаси ҳеч нарса ёзиб бермаслигини айтиб, мактабдан чиқиб кетган. Ўқувчи қизнинг онаси турмуш ўртоғига қизига ўқитувчиси тегажоғлик қилганини айтган. Шундан кейин ўқувчининг отаси синфхонада гуруҳ раҳбарига бақириб, уни қўпол сўзлар билан хақорат қилиб жанжал кўтарган. 

Қизнинг онаси ҳамда ўқувчи қизнинг тушунтириш хатида ўқитувчининг тегажоғлик қилгани тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаган. 

Тўпланган ҳужжатлар юзасидан қизнинг отасини хатти-ҳаракатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), онасиникида эса 40-моддасида (тухмат) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли тўпланган хужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган.

Суд томонидан ўқувчининг ота-онасига нисбатан жарима жазоси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб тегажоғлик ўқувчига тегажоғлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг