Самарқандда тўйга келганлар оммавий заҳарланди
3-саҳифа
−
05 Август 2023
13277Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тўйхоналарнинг бирида 41 киши уй шароитида тайёрланган салатдан заҳарланди. Бу ҳақда Санэпидқўмита ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 4 август куни соат 05:30 да Ургут тумани “Жарқишлоқ” маҳалласида жойлашган тўйхонада ўтказилган тўй тадбирида иштирок этган 7 нафар фуқаро кўнгил айниш, қайд қилиш, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан шифокорларга мурожаат қилган. Улар тунги соат 02:00 дан бошлаб эрталаб 10:45 га қадар 7 нафар бемор “ўткир овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан туман юқумли касалликлар бўлимига, бир нафар бемор эса вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Барча беморлар ўз касалликларини 2023 йил 3 август куни куннинг иккинчи ярмида истеъмол қилинган майонезли салатлар билан боғлашган.
Қайд этилган ҳолат юзасидан Санэпидқўмита Ургут туман бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар натижасида тўй эгаси томонидан тўйдан бир кун аввал, яъни, 2 август куни тайёрланган салатлар дастурхонга тортилганлиги аниқланган. Салатлар дастурхонга қўйилгунга қадар сақлаш қоидаларига риоя этилмасдан уй шароитида совутгичсиз сақланган.
“Текширув жараёнида касаллик белгилари аниқланган 41 нафар фуқаролар туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Беморларнинг аҳволи ўрта оғирликда бўлиб, оғир беморлар йўқ. Ушбу ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олинган”, дейилади хабарда