Самарқандда турмушга чиқмаган қиз ҳақида ножўя гап тарқатган йигит ўласи қилиб калтакланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида ота шериги билан қизининг шаънини булғовчи маълумотлар тарқатган шахсни калтаклади. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 2 март куни соат 21:00 да 43 ёшли Ғафур С. укаси 37 ёшли Шавкат С. билан Ургут туманида жойлашган “Korzinka.uz” савдо маркази олдида 29 ёшли Ҳасан Ў.ни олдиндан давом этиб келаётган келишмовчилик сабабли, танасининг турли жойларига қўл ва оёқлари ҳамда таёқ билан уриб жароҳат етказган.

Суд тиббий экспертиза хулосасида, Ҳасан Ў.да оғир тан жароҳатлари аниқланганлиги кўрсатилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Ҳасан Ў., Ғафур С.нинг турмушга чиқмаган қизини шаънини булғаш мақсадида, гап сўз тарқатиб юрганлиги сабабли ушбу жиноят содир бўлгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғафур С. ва Шавкат С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “к,л” бандлари (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Тергов департаменти хабарида калтакланган Ҳасан У. қиз боланинг шаънини булғовчи маълумотлар тарқатгани факти бўйича суриштирув ўтказилгани ёки ўтказилаётгани ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Самарқанд

Баҳолаганлар

843

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг