Самарқандда собиқ эр хотинига “шантаж” қилиб, 5 минг доллар сўради
3-саҳифа
−
24 Июль 2023
8921Самарқанд вилоятида товламачилик йўли билан 5 минг АҚШ доллари талаб қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, турмушидан ажрашган эркак киши бегона бир аёл билан тил бириктириб, собиқ турмуш ўртоғи ва бир эркакнинг яқин алоқада бўлганини “шантаж” қилиб, товламачилик йўли билан ундан пул ундирмоқчи бўлган. Аёл ва эркак ўртасида ишқий муносабатлар акс этган фото ва видеоларни интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Жорий йилнинг 13 июнь куни Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Пастдарғом тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида аёл 5 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15