Самарқандда ШҲТ саммити муносабати билан 30 та автобус ва трамвай қатнови тўхтатилади

Жамият

image

Самарқандда ШҲТ саммити кунларида шаҳар жамоат транспорти аҳолига фақат саккизта автобус йўналиши бўйлаб хизмат кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, жамоат транспорти аҳолига фақат 4, 7, 15, 24, 37, 74, 93 ва 99-сонли автобус йўналишлари бўйлаб айрим ўзгартиришлар билан йўлга қўйилади.

Самарқанд шаҳрида қолган 28 та автобус, 2 та трамвай йўналиши, шунингдек, икки йўналишдаги таксилар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Шаҳар ва шаҳарлараро ички йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари саккизта вақтинчалик тўхташ жойи билан ташқи ҳалқа йўлида ҳаракатланади.

Қўшни вилоятларга тегишли автотранспорт воситаларининг Самарқанд шаҳри ҳудудига кирмасдан ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл кўрсатувчи постлар ташкил этилди.

Ҳайдовчилар ишини енгиллаштириш мақсадида махсус флаерлар, шунингдек, рухсат этилган айланма йўлларни кўрсатувчи мобил илова ишлаб чиқилган.

Аввалроқ ШҲТ саммити кунлари Самарқанд шаҳри ёпилиб, 16 кўчада транспорт ҳаракати чекланиши ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг