Диққат! Самарқанд 4 кунга ёпилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқанд шаҳрининг 16 та кўчасида ҳаракат вақтинчалик чекланади. Шаҳарга кириш 4 кун давомида чекланади. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет ҳиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рўдакий, Шохизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

Шунингдек, 14–17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади. Шу кунлари Самарқанд шаҳрига келмоқчи бўлган фуқаролардан ташрифларини бошқа муддатга кўчиришлари сўралган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

957

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг