Самарқандда сайёҳларга куч ишлатган ИИБ ходимларига жиноят иши очилди

Жамият 6801
image

Самарқандда қозоғистонлик сайёҳларга куч ишлатган 2 нафар ИИБ ходими ишдан бўшатилди, уларга жиноят иши қўзғатилди. 

Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида 2 нафар ходим ички ишлар тизимидан ишдан бўшатилгани ва уларга нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилгани айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 майдан 21 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган Самарқанд шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари, Мирзо Улуғбек кўчасида қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга меҳмонга келган сайёҳларнинг шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилган.

Қозоғистон ТИВ ҳолатга муносабат билдириб, Ўзбекистон томонидан ҳолатга аниқлик киритшни сўраган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 364
Рейтинг: 3
t
×