Самарқандда Nexia тиркамага урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
26 Сентябрь
3751Самарқанд вилоятида Nexia тиркамага урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 16:30 ларда Самарқанд вилояти Оқдарё туман “Даҳбед” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 9-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Nexia русумли автомобилни Бухоро-Самарқанд йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда йўл четида тўхтаб турган Kögel тиркамасининг орқа қисмидан келиб урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 2 автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.
LiveБарчаси