Самарқандда МДҲ кино ҳафталиги, Тошкентда футбол мусобақаси ўтказилади – Президент
Local
−
13 October 2023 9154 1 minute
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йилда Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти деб эълон қилинган Самарқанд шаҳрида МДҲ маданият, санъат ва кино ҳафталигини ўтказишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида нутқ сўзлар экан, таълим соҳасида ва сайёҳлик алмашинувини ривожлантириш борасида ҳам муҳим ташаббусларни илгари сурган.
Маълум қилинишича, 2023 йилда МДҲнинг ёшлар пойтахти мақомини олган Тошкент шаҳрида бир қатор ёшларга оид тадбирлар, шу жумладан, футбол мусобақаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Президенти нутқи сўнггида Россия Федерацияси Президентини 2024 йилда ташкилотга раисликни қабул қилиб олгани билан табриклади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August