Самарқандда мансабдорлар раҳнамолигидаги жиноий гуруҳ фош қилинди

3-саҳифа

image

Самарқандда мансабдор шахслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари раҳнамолигида аҳолига ажратилган газни талон-торож қилган жиноий гуруҳ фош қилинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Кеча, 5 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган “Самарқанд газ тўлдириш станцияси”дан сурункали равишда “Нуробод газ сервис” МЧЖга қарашли “DAF” русумли 20 тн сиғимли юк автомашинасида аҳоли хонадонларига ажратилган имтиёзли нархдаги суюлтирилган углеводородли газни яширин равишда талон-торож қилиб келган жиноий уюшма фаолияти фош этилди.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “в” банди билан қўзғатилган жиноят иши терговининг биринчи кунида 6 нафар жиноий уюшма аъзоларига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу рақамлар кўлами кенгайиши кутилмоқда.

Тезкор маълумотларга кўра, мазкур жиноий уюшмага бир қатор мансабдор шахслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари раҳнамолик қилиб келишган.

Жиноят иши тергови шахсан Самарқанд вилояти прокурори Р.Машариповнинг назоратига олинган. Прокуратура жиноят тафсилотлари ёритиб борилишини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

757

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг