Самарқандда Lacetti’да дарахтга урилган 11-синф ўқувчиси вафот этди
3-саҳифа
−
17 Февраль
4911Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида Lacetti машинасида бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилган мактаб ўқувчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 февраль куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган 54-мактабнинг 11-синф ўқувчиси – 2007 йилда туғилган бола туманнинг “Шерқўрғон” маҳалласидан ўтган йўлда Lacetti русумли машинада бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган ва дарахтга урилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида йигит оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан йигит шифохонада вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Damas машинаси уриб юборган 8 ёшли бола ҳалок бўлган эди. Ҳодиса М-41 автомобиль йўлининг 1610-километрида, яъни Термиз тумани Қорахон маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида рўй берган. ЙТҲ қурбони Термиз туманидаги 17-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган.
LiveБарчаси