Самарқандда кўприкни сел олиб кетди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги кўприкни сел олиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Ургут тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу кўприк 1974 йилларда маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган. Айни кунларда ҳудудларда кузатилаётган мавсумий ёғингарчилик оқибатида сойнинг қирғоқ қисми ювилиши оқибатида кўприк устидаги юк кўтарувчи конструкциялар пастга қулаб тушган. Сойдан ҳеч қандай кучли сел оқими оқиб келмаган ва атрофдагиларга зарар етмаган.

“Ҳозирда туман ҳокимлиги ташаббуси билан кўприкни қайта тиклаш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига қисқа фурсатларда фойдаланишга топшириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда”, дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 март куни Сурхондарёнинг бир нечта ҳудудини сел босганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд кўприк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made