Самарқандда кучли дўл ёғди (видео)

Бу қизиқ

image

Кеча, 5 апрель куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида кучли дўл ёғди. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳадов маълум қилди.

Келтирилишича, дўл ва ёғин ёғиш ҳодисалари шаҳар бўйлаб турлича бўлган. Масалан, Самарқанд шаҳридаги метеорологик кузатув станциясида атиги умумий 0.3 мм ёғин кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 апрелидан 7 апрелигача Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида кучли ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини бўлиши ҳақида маълум қилинганди. Кундузги ҳаво ҳарорати – ҳафта давомида 15-18 даражадан 20-23 даражагача илиқ бўлади. Шамол 15-20 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши ва дўл ёғиши мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд дўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг