Самарқандда кредит расмийлаштириб бериш эвазига пора олган банкир қўлга тушди
3-саҳифа
−
20 Май
5846Самарқандда кредит расмийлаштириб бериш эвазига пора олган банкир ушланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
1988 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи, “Ипотека-банк”нинг “Сўғдиёна” банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. маҳаллий фуқарога 700 млн. сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
У эвазига 20 млн. сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини талаб қилиб келаётгани аниқланди.
Шундан сўнг, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда М.Ж. маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 млн. сўм ва 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.