Самарқандда корхонанинг 11,7 млрд сўмлик гилосини “ухлатган”лар ушланди
3-саҳифа
−
23 Август 2024 5756 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Булунғур туманида корхона собиқ раҳбари омбор мудири ва кассири билан тил бириктирган ва салкам 821 тонна гилосни сотиб, пулини ўзлаштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан “S.G.” МЧЖ ҚК таъсисчисининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.G.” МЧЖ ҚК собиқ раҳбари Н.К. корхона омбор мудирлари ва кассири А.А. билан ўзаро тил бириктириб, корхонанинг 820,8 тонна гилос маҳсулотини нақд пулга сотиб, жами 11,7 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 19 фуқаро номига расмийлаштирилган 6,3 млрд сўмлик автокредитни ўзлаштирган шахслар ушланган эди.
Live
Барчаси