Самарқандда хотинига жаҳл қилган эркак уч нафар фарзандини пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Самарқанд шаҳрида 37 ёшли эркак хотини билан телефонда келиб чиққан жанжалдан сўнг, уч нафар вояга етмаган фарзандини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Унга кўра, кеча, 16 июнь куни соат 19:30 да шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмига мазкур ҳодиса ҳақидаги хабар келиб тушган.

Ҳолат юзасидан тезкор тартибда текширув ишлари олиб борилганда воқеа Самарқанд шаҳри А.Навоий кўчаси 59-уйда яшовчи фуқаро А.Д. (1986 йилда туғилган) томонидан содир этилгани маълум бўлган.

Аниқланишича, А.Д. Исроил давлатида ишлаётган хотини З.Г. билан телефон орқали гаплашаётганда ўзаро келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг А.Д. хотинидан ўч олиш мақсадида вояга етмаган фарзандлари Н.Д., Я.Д. ва М.Д.ларни ошхона пичоғи билан турли жойларига қасддан бир неча марта уриб ўлдирган.

А.Д.га нисбатан 16 июнь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётгани маълум қилинган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made