Самарқандда Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади
Жамият
−
12:22 812 1 дақиқа
Бугун, 6 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи эскпертлар мулоқоти ўз ишини бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, “Рақамли трансформация даврида хавфсизлик: янги технологиялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш” мавзуидаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Баҳодир Қурбонов раислигида ўтказилмоқда.
Учрашув аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро мулоқот қатнашчиларига мурожаатини Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ўқиб эшиттирган.
Мазкур форматни йўлга қўйиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб, илк бор 2024 йилда ШҲТнинг Остона шаҳридаги саммитида янграган.
2025 йилда Тяньцзинда бўлиб ўтган Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқотини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинган эди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар, мулоқот бўйича ҳамкорлар махсус хизматларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, таклиф этилган меҳмонлар қатнашмоқда.
Live
Барчаси