Самарқандда келин вояга етмаган болалари кўз ўнгида калтакланди (видео)
3-саҳифа
−
21 Сентябрь
39296Самарқанд вилоятида катта ҳовлида эрининг қариндошлари билан турган аёл, турмуш ўртоғи вафот этганидан сўнг марҳумнинг оила аъзолари томонидан калтакланди. Бу ҳақда “Не Молчи” лойиҳаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тожикистон фуқароси бўлган келиннинг турмуш ўртоғи олти ой олдин вафот этган. Аёлнинг қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди қолган.
Қайнона бир неча қариндошлари билан келишиб, келин ва невараларини ўғли вафотидан кейин уйдан ҳайдаган ва аёл эрига ҳадя келишуви орқали ўтган (ва унинг васиятига кўра, болаларга ўтиши керак бўлган) хонадонга кўчиб ўтади. Бироқ у ерда яшаш Тожикистон фуқароси бўлган келин учун хавфли экани айтилмоқда.
“Келин Тожикистон фуқароси бўлгани учун рўйхатдан ўтган жойда, қайнонаси билан ҳовлида яшаши керак. Акс ҳолда, эртами-кечми у мамлакатдан депорт қилиниши ва болалардан ажралиши мумкин”, дейилади лойиҳа хабарида.
Келин суд орқали Ўзбекистон қонунларини бузмаслик учун ҳовлига кўчиб ўтиш рухсатномаси ва можаролар туфайли ҳимоя ордери олишга мажбур бўлган. Аммо куни кеча марҳум эрнинг оила аъзолари ҳовлига мажбуран киргизиб қўйиш тўғрисидаги суд қарори туфайли келинга ҳужум қилиб, уни калтаклаб кетишган.
Ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси билан боғланди. Бошқарма вакили оила низоли бўлгани учун муаммо кенгайиб кетишини олдини олиш мақсадида расмий муносабат беришни истамади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қашқадарё вилоятида турмуш ўртоғини хиёнатда айблаб, келинлари ва вояга етмаган ўғлининг ёнида бензин билан ёқиб юборган 58 ёшли эркак 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
LiveБарчаси