Самарқандда кеча ишдан кетган ҳоким бугун прокурор бўлди
Жамият
−
18 Февраль 2022
22086Самарқанд шаҳрининг собиқ ҳокими Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳар прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳар прокурори Дилмурод Сайидқулов бошқа ишга ўтгани муносабати билан айни пайтгача Самарқанд шаҳри ҳокими вазифасида фаолият юритган Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳар прокурори вазифасига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 февраль куни Бобурмирзо Облақулов ўз аризасига биноан Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилганди. Айни пайтда ушбу лавозимда Фазлиддин Умаров фаолият юритмоқда.
LiveБарчаси