Самарқандда қарийб 3 млрд сўмлик газ ўғирлаган раҳбар қўлга тушди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 2,9 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими, прокуратура ва “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “И.а.” МЧЖ раҳбари И.М. МЧЖ иссиқхонасида иситиш қозони ва қўлбола ёндиргичларни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида яширинча улаб, давлат ва жамият манфаатларига 2,9 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Хоразм вилояти Урганч туманида 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд газ ўғирси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг