Самарқандда инсофсиз рақобат содир этган корхоналарга молиявий жарима қўлланилди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида инсофсиз рақобат содир этган корхоналарга молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг август ойида Mars, Incorporated компанияси (АҚШ) мурожаати асосида ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш давомида вилоятда фаолият юритувчи 2 та корхона “Agro Bravo” МЧЖ ва “Sam Komiljon Fayz” МЧЖлар томонидан ишлаб чиқарилаётган музқаймоқ маҳсулотларида Mars, Incorporated компаниясига тегишли бўлган ва аввал фуқаролик муомаласига киритилган “Mars”, “Snickers”, “Dove” товар белгиларидан ва унга ўхшаш белгилардан ва номлардан фойдаланганлиги, бунинг натижасида инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги  қонунининг 21-моддаси (хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга ошириш) талаблари бузилганлиги тасдиқланди.

Ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган корхоналарга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан тегишли тартибда ишлар қўзғатилди. “Agro Bravo” МЧЖ ва “Sam Komiljon Fayz” МЧЖларга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

Шунингдек, қонун бузилиш ҳолатини тўхтатиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тегишли кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Hamkor reklama servis” МЧЖ томонидан Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ташқи реклама конструкциялари орқали букмекерлик реклама товар белгиси кўрсатилган ҳолатлар аниқланиб, чора кўрилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг