Самарқандда икки қаватли савдо мажмуаси ёниб кетди
3-саҳифа
−
12 Май 2022
6539Бугун, 12 май куни тунда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги савдо мажмуаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, тунги соат 00:33 да Қўшработ тумани “Намуна” МФЙда жойлашган "Энтрогроплюс" МЧЖга қарашли икки қаватли савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Улар ёнғин жойига соат 00:42 да етиб борган ва соат 03:52 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида савдо мажмуасининг тахминан 250 кв.м майдонда шифт, том қисми, биринчи қаватда озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техникалари ва бошқа турдаги жиҳозлар ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь