Самарқандда ИИБ терговчиси пора билан ушланди
3-саҳифа
−
04 Август 2022 12854 1 дақиқа
Кеча, 3 август куни Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими терговчиси 5 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR’UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, ўша куни соат 14:00 атрофида ҳукукни мухофаза килувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси З.К. иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбланувчига енгиллик қилиб бергани эвазига тамагирлик йўли билан талаб килган 5 минг долларни олган вақтида ушланган.
3 август З.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь