Самарқандда газ баллони портлади. Бир киши шифохонада
Жамият
−
06 Июнь 2019
3495Жорий йилнинг 4 июнь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида яшовчи 33 ёшли А.А. уйининг айвонида газ баллонини тузатаётган вақтида газ баллонидан газ сизиб чиқиб, чақнаш содир бўлиши оқибатида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Оқибатда айвоннинг шифт ва уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда А.А. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса юзасидан, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси